Бадандаги ок доглар

00:49 / 12 январь | Zebo Khamdamova | 93

Ассалому алайкум! Аллох бизга улашаётган билимларингиздан рози булсин! Саволим бир танишимдан: у кизга бир йигит совчи куйибди. У йигитни акасида ок доглар бор экан, шу сабабли у кизни дадаси "акасини доги бор экан, кизимни беролмиман" дебди. Шунда хам кизимни кунглига карайман, хеч кимга мажбурлаб узатмиман дебди ва кизига яна бир бор яхшилаб уйлаб куришини айтибди. Кизни хам йигитда озрок кунгли бор. Нима маслахат берасиз? Узи танадаги ок доглар (витилиго дейиларкан фанда) канчалик хавфли, насл суриш эхтимоли купми. Албатта хар бир ишни Аллохдан деб биламан

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Витилиго касаллиги генетик касалликлар жумласига кирмайди. У ирсий касаллик эмас , чунки витилиго учун ўзига хос  махсус ген топилмаган. Витилиго билан боғлиқ аммо унинг ўзига хос бўлмаган кандайдир омиллар мавжуд .Витилиго билан оғриган инсонлардан доимо витилиго билан оғрийдиган фарзандлар туғилмайди , шундай болалар туғилиш хавфи ошади аммо хавф даражаси унча баланд эмас . Одатда , наслида витилиго билан оғримаганлар орасида витилого билан оғриш хавфи 1-3% бўлса , авлодида витилиго аниқланганлар оиласида унга чалиниш хавфи таҳминан 10% юқорироқ бўлиши мумкин . Статистикада оилавий витилиго ҳолатлари ҳам кузатилган , шунга қарамай витилиго классик генетик касаллик ҳисобланмайди .
 Валлоҳу аълам!