Ассалому алайкум! Хурматли илм ахли жамоалари. Мени бир муаммо қийнаб жавоб тополмаяпман. 8 йил олдин иккинчи марта турмуш қурганман. 1-турмушимдан қиз фарзандим бор. Ҳожайнимни ҳам бир òĝил бир қиз фарзандлари бор. Хозир ҳаммамиз бир оила болиб яшаб келяпмиз. Қайнона қайнотам ҳам биз билан бирга. Қайнонам мени набираларига огайлик қиляпсан деб коп уришадилар. Асли умуман огайлик қилмайман. Аксинча қалбан яхшиликни илинаман яхши болишлари учун ҳаракат қиламан. Болаларга мени ёмонлайвериб ёмон она қилиб корсатиб болдилар. Энди қизимга қарши ёмонликлар қилишга отяптилар. Болаларда ҳам буни сезиб юрибман. Оиламизни сақлаб қолиш учун қайнонамга танлаган ёлллари нотогри эканини қандай тушунтирай нима қилай ёки нима десам оиламизда бирдамлик ахиллик пайдо болади.
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда кимгадир ниманидир тушунтириш орқали натижа олиш қийин. Сиз қила олишингиз мумкин бўлган нарса самимийликни кўрсата олишингиздир, бунда хар хил ўйин ва техникалардан фойдаланиб бу оила бир жамоа эканлигини ҳис қилдира олишингиз мумкин ва бутун оила биргаликда харакат қилиши керак бўлади. Агарда барча оила аъзоларини бир жойга йиға олсангиз шунда осонроқ бўлади. Албатта бир уринишда натижа бермаслиги мумкин.
Сиз ўзингизга маълум вазифаларни режа қилиб оласиз (масалан бир кун хиссиётлар куни, иккинчи куни хохишлар куни, учинчи куни кимни қайси фазилати ёқади ва ҳоказо) ҳар бир оила аъзоси ўзи ҳақида гапириб беради, бунда турмуш ўртоғингиздан ёрдам сўрашингиз мумкин. Шунда хар бир оила аъзоси ўзини ва бошқа оила аъзосини чегараларини таниб белгилаб олади ва шу орқали эркин муносабатга киришади. Бу албатта соғлом оила бўлса натижа бериши мумкин, аксинча агар ота ёки она психологик носоғлом бўлса мутаҳассисга мурожаат қилган мақул. Агарда бу хам ёрдам бермаса пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам!