Оила

06:45 / 08-yanvar | Robiya | 371

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга икки йил бўлди. Ота онам мажбурлаб мени узатишган. Икки йилдирки узим ёқтирмаган инсонлар бн мажбуран яшаб келаман. Бу эса руҳий ҳолатимга жуда қаттиқ тасир қилган. Ҳозирда бир болам бор. Лекин бола ҳам ҳаёт тарзимга ижобий тасир қилмади. Ҳамон эримда кўнглим йўқ. Эримни уйида умуман тургим келмайди. Кўчага сайрга чиқсак қайтиб уйга келгим келмайди уйга кирганимдан кейин асабийлааҳиб жазавага тушаман Икки йил узимни доим мажжбурладим. Энди мажбуран яшашгаям кучим қолмади. Кун бўйи асабий ҳолатда юраман эрим кечда келганида жинсий яқинлик ҳоҳлайди ман умуман хохламайман натижа эса салбий ҳолат бн тугайди.оилада жинсий ҳаётниям ўрни катта. Бундай бўлаверса оилам бузилиши мумкин. Бузилишини ҳам хохлайман лекин бошқа борадиган жойим юқ. Шунинг учун яшашга мажбурман. Ҳам руҳан ҳам жисмонан ҳолатимни тиклаш учун нима қилишим керак.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Аввало эътибор қаратишимиз керак бўлган нуқта турмуш қуришда ва турмуш ўртоқ танлашда маълум даражада ўзинингизни ҳам ҳиссангиз борлигини тан олишингиз керак бўлади. Сабаби инсон қарор қабул қилмаганда ҳам қарор қабул қилган бўлади. Келинг “мени мажбурлаб узатишди” сўзини “мен ўзим танлаб тушмуш қурдим”га алмаштирамиз- бу бир техника холос. Оила қуриб болали бўлибсиз қарор қабул қилишда етарли даражада етук инсонсиз.  Хўш алмаштира олдингизми? Баъзида биз атрофидагиларини ёқтирмаётганимизда уларни бизга ёқишга харакат қилишларини ёки ўзгаришларини хохлашимиз мумкин. Меъёридан ортган нафрат тагида асл мухаббат бўлиши мумкин. Фақат қалбингизга самимий қулоқ солинг.  Сиз аввало ўзингизни борлигигингизча қабул қилишни бошланг. Шахсий ривожланишга, қизиқишларингиз ва қобилиятларингизни ривожлантиришга этибор қаратинг. Уйингизда сизни хурсанд қиладиган, шу ерда эркин ва хотиржам ижод қиладиган хонангиз ёки бир бурчагингиз бўлсин, шунда шу ерга қайтиб келишни хохлайсиз. Ўзлигингиздан бошқа нарсаларга эътиборингизни вақтинча пасайтириб туришингиз лозим. Оила масаласини ўйлаб куришга ҳали вақт топасиз. Бу ишлар қўлингиздан келмаса у ҳолда психолог қабулига оффлайн ёки онлайн тарзда мурожаат этинг. Бунга қарор қилсангиз Пешқадам мактабимиз қошида Аёл-қизларга психологик кўмак лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Валлоҳу аълам. Ёки қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998 93 107 88 78.
Валлоҳу аълам!