Ассалому алайкум! Мен эрим бн 5 йилдан бери яwэмиз лекин эрим нуқул камситади дойим айиб изледи сокинади уруwиб қосе уради сал касал босам манга касал хотин керемас дийди 2 нафар фарзандим бор. эримни 1 турмуwидан 2 огли бор ман бн яwэди лекин мани хурмат қилиwмеди устимдан кулиwади ёлгон гапиради ман хақимда дадасига уруwтриw учун кундоwим нима оргатса wуни қилади боллар эрим болларга иwонади манга иwонме ёлгонича чиқарган. бир гап айтсам тезда камситиwни боwлийди. Қуран органаман десам аввал уйдаги китопни оқи кейин орган деб руҳсат бермаябди илтимос маслаҳат берин.
– Ва алайкум ассалом! Никох икки инсоннинг бир бирларини тушуниши, камчиликларини тўлдириши бахтли қилиш учун поклаб берилган бир неъмат. Сиз етимларни бошини силаб, уларга ғамҳўрлик қилаётганингиз катта савоб. Эркак ва аёл психологияси тубдан фарқ қилади. Сиз улардаги камчилик ва адолатни ўрнатишингиз учун турмуш ўртоғингиз билан дўстона ва самимий суҳбатлашиб олинг. Динимизда зулм йўқ. Агар сиз оилангизнинг шароити ва турмуш тарзингизда «зулм кўряпман» десангиз, турмушингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Болаларга келадиган бўлсак уларни ҳали болалигини утутмайлик. Меҳр ҳар доим қахр ва ғазабдан устун келган. Фарзандлар учун ота ва онанинг роли катта. Сиздаги масъулиятли ва шарафли бўлган оналик мақомингиз, оилангизнинг устунидир. Сиздаги руҳий тушкунлик ва невроз аъломатидан чиқишингиз учун кўпроқ пиёда юринг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг.Имкон қадар ўзингиз ҳам мутаҳассис билан ишланг. Пешқадам мактаби қошидаги аёл ва қизларга маънавий кўмак лойиҳасининг телеграм тармоғи орқали @ayol_qizlarga_kòmak_bot орқали мурожат қилишингиз ва маълакали психологларнинг консультациясига ёзилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!