Илтимос, маслахат беринг

17:06 / 27.11.2019 | Nargizxon | 640
Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Таъсирчан ёки “ваҳима”си бор инсон бирор қўрқинчли нарсани кўрганида қўрққанидан ҳам бу ҳаётдан тезроқ кетишни хоҳлаб қолади. Чунки ўша дамда бу ҳаёт ўта ваҳимали ва дахшатли бўлиб кўринади.
Яна инсон бирон нарсадан қаттиқ қўрққанида унинг мияси ўзини муҳофаза қилиш учун ҳамма сиқиладиган воқеалар ҳақидаги маълумотларни ўчириб ташлайди. Ҳозирда қизингизни психотерапевт олдига олиб боришингиз керак. Сўнгра психолог у билан тез-тез гаплашиб туриши яхши натижаларга олиб келади. Ўзингиз ҳам қизингизни кўнглини кўтариб туринг. Доим хушчақчақ кайфиятда юринг, хар ҳил мавзуларда гаплашиб туринг. Қанча «чақ-чақлашиб» турсангиз, қизингиз кулгу орқали ҳам стрессларидан қутулиб қолади. Шунингдек, қизингиз организмида минераллари даражаси, гормонал тизимининг иш фаолияти қай даражада эканлигига эътибор бериш керак. Тушликкача банан, мандарин, киви, қора шоколад истеъмол қилиб туриши керак. Ақлий ва жисмоний ҳатти ҳаракатларнинг, ҳаётий фаолиятнинг, овқатланишнинг меъёрида бўлиши, вақтида етарлича ухлаши, тоза ҳавода, айниқса қуёшли тонгларда пиёда сайр қилиб турилиши бахт гормонлари серотонин, дофамин, эндорфинларнинг организмда кераклигича бўлишига далолатдир. Мана шуларга ҳам эътибор бериш керак. Валлоҳу аълам.