Психолог ҳам инсон...

08:20 / 04.12.2019 | Qalbimda_imon | 1275
Ассалому алайкум!
Мен психологияга жуда қизиқаман. Олийгоҳга ҳам психология йўналишига ҳужжат топшириб кўрдим. Балим етмай киролмадим.
Баъзида атрофимдаги инсонларнинг гап сўзларидан (ўзларига билдирмасам-да) хафа бўлиб, жаҳлим чиқади. Агар фақат Аллоҳ ва Расулуллоҳнигина (соллаллоҳу алайҳи васаллам) севсак, бошқалардан хафа бўлишга ўрин қолмаслигини ҳам биламан. Аммо, билмадим, шайтон васвасасими, кўпинча ноҳақликлардан куйиниб ўтираман.
Шундай пайтларда ўзимга-ўзим: &қуот;Сен психолог бўлмоқчийдинг-ку! Психолог инсонларни тушуна олиши, улар билан намунали муомала қила олиши керак. Сен ҳатто ўз оилангдагилардан хафа бўлиб ўтирибсан!&қуот;, деб қўяман. Лекин ўйлаб қарасам, психолог ҳам инсон, унинг ҳам ўзига яраша камчиликлари, кўнгли, ғазаби ва ҳк. бўлади...
Яхши психолог ҳамма билан бирдай яхши муомалада бўлиб, ҳаммага ўз ижобий таъсирини ўтказа оладими?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Психологнинг яхши ёки ёмони бўлмайди. Психолог касбини ўзининг турмуш тарзи деб билган инсон бўлади ёки психологияни асл моҳиятини тушунмайдиган лекин шу касбнинг эгасиман деб ўйлайдиган инсон бўлади. Демоқчиманки, психолог ўзи айтган гапларига амал қилмаса, қилаётган амаллари ҳақида мулоҳаза қилиб турмаса унга бошқа инсонлардагига нисбатан оддий қилиб айтадиган бўлсак “қайтар дунё” жуда тез равишда юз бериши мумкин. Мисол учун психолог бирор инсонга ташқи томондан қараб баҳо берса, ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб танқид қилса жуда тез равишда ҳудди шу воқеа ўзининг ҳаётида такрорланиши мумкин. Бу каби “қайтар дунё” барча одамзотнинг ҳаётида бўладиган иш. Аммо психологнинг ҳаётида бу ҳолат ҳис-туйғу даражасида қарайдиган бўлсак, жуда ёрқин ва чуқур из қолдирадиган равишда акс этади. Шунинг учун психолог бўлиш бу шунчаки оддий касб эмас, балки юксак масъулиятли бурч ва инсоният олдидаги вазифасини ҳис этиб яшашдир. Ҳар қадамда нафақат қилаётган ишини, ҳатто ўй-ҳаёлини ҳам контрол қилиб туриши талаб қилинади. Чунки айнан ҳақиқий психолог гапдан аввал ўй-ҳаёлнинг кучи қай даражада инсон ҳаётига таъсир этишини жуда яхши билади. Валлоҳу аълам.