Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳ ва Баракатуҳ ҳурматли устозлар! Савол жавоблар орқали тармоқли маркетинг харом эканлигини билиб олдим. Бироқ мени қийнаётган саволга ўхшаш саволларни излаш ҳизматидан топа олмадим! Мен бир танишимнинг орқасидан лакоре косметика фирмасига азо бўлдим (азо бўлганлигим туфайли ҳеч қандай тўлов қилмаганман). Азо бўлганлигим учун у фирманинг маҳсулотлари менга 20%арзонга яни фирманинг ички нарҳига сотилади.1. Саволим шундан иборатки у фирмага ўз ортимдан одам ювормасдан яни молиявий пирамидага аралашмасдан у фирмага азо бўлиб маҳсулотларни ички нарҳда сотиб олиб буюртма олиб каталог нархида ёки ички нархни устига пул қўйиб сотсам топган пулим ҳалолми?
2.Яна аксия ҳам мавжуд яни Ҳар бир сотилган маҳсулот учун маълум бир балл ёзилади шу балл 50га етганда бир маҳсулот ўз нархидан икки баравар арзонга берилади (масалан 130мингли маҳсулот 55мингга) шу балларни тўплаб маҳсулотни аксия нарҳида сотиб олишим жоизми?
3. Ҳеч бўлмаганда фирмага азо бўлган ҳолда(чунки фирмага азо бўлмасам маҳсулотлар қимматроқ бўлади) ўзим ва яқинларим фойдаланиши учун маҳсулотларни ички нархда сотиб олишим жоизми?
4. Шиллақурт экстракти қўшилган косметикалардан фойдаланиш ҳалолми?
Жавоблар учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. ҳаром бўлган савдога аралашмаслик керак. Валлоҳу аълам.