Чеварчилик

19:04 / 04.12.2019 | فطمة | 1423
Ассалому алайкум! Мен кўп эшиттим ва гувоҳи бўлдимки, чеварларнинг ҳаёти қийин, оилавий можаролари гирдобида қолган. Қиммат-қимматга кўйлакларни тикишсаям пулларининг баракаси йўқ. Уларнинг кўпи эрини, оиласини боқади. Машҳурликка эришгану оилада қийналган. Мен таниган ҳамма чеварлар шундай. Бу касб ўзи қанақа касб? Нима учун шунақа? Динда бу тўғрисида нима дейилган? Шу касбни танламоқчидим, лекин ўйланиб қолдим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Чеварчилик ҳалол касб, агар ҳалоллик билан амалга оширилса, шариат чегараларидан чиқилмаса. Сиз айтган оилалар нотинчлигига чеварчилик касби ихтиёри эмас, бошқа омиллар сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.