Ассалому алейкум, Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Мани сизга битта саволим бор эди ва манга тогри ёл корсатишингизни сорайман. Мен феврал ойида турмушга чиқдим ва орадан бир ҳафта отар отмас хожайним ичишни бошладилар. ман ичишни ташанг деб ялиндим ва охири яхши эмаслигини айтиб Зикр аҳлидан соранг сайтидан ичкилик ҳақида бир нечта нарсани оқитдим. уларни биламан деб ичишни давом эттирдила. орада ҳомиладор болдим ва ТРОПИКАМИД деган дорини топиб олдим (у бир оз одамни хушини ёқотадиган дори экан), шунда ман бекордан бекоргамас бу ишлар деб Аллоҳга ҳамд айтдим, ҳаёт шундай давом этди, ичиб келиб урдилар ва ҳомилам нобуд болди. ноилож ота уйимга қайтдим, отам сабр қил фақат ароқ ичаркан ташаб қолар дедилар (дори топиб олганимни айтмадим). уйга қайтдим, кочага чиқадиган болсалар орқаларидан ялиниб чиқсам Қайнонам ҳалақит қилманг Эркак киши ичади ҳеч нарса қилмайди дедилар. Аллоҳдан сораб юрдим, хожайнимга ичманг деб гапирдим фойдаси болмади ва яна ҳомиладор болдим ва яна нобуд болди. яқин орада козлари галати болиб юрдилар ҳайрон болдим, сорасам чарчаб ичганим учун дедилар. бир куни уйларни егиштириб юрсам наша топиб олдим, кимники деб сорасам маники дедилар ва нега унақа чаквоссиз ичганиз етмасмиди десам ишинг болмасин дедилар. жудаям қийин вазиятдаман. билишимча ароқ ичишлари ва наша чакишлари 15 йилдан бери давом этар экан. нима қилишимни билмай қолдим, ажрашай десам Оила муқаддаслигини биламан лекин буни ҳожайним билмайдилар ва уларга оила керак эмас экан. ман ажрашишга қарор қилдим ноиложликдан. шу қилган қарорим тогрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Қарорингиз тўғри, иншааллоҳ. валлоҳу аълам.