Ассалому алайкум! Таҳорат олганида суннат бўйича олдин мустаҳаб қилиб қўл чайилиб кейин оғиз 3 мартта чайилади кейин мисвоқ қилинади. Мисвоқ пайтида тишдан қон чиқса қайтадан мустаҳаб олиш керакми ёки мустаҳаб қилмасдан қўл чайиб давом эттирса бўладими.
Агар таҳоратни бошламай туриб мисвоқ қилинса суннатга мувофиқ бўлмайди шундай қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тишни тозалаётганда қон чиқса қайта мустаҳаб қилинмайди. Мустаҳаб қилиш асосан авратдаги нажасни кетказиш учун. Ўша кетган бўлса қайта мустаҳаб қилишда маъно йўқ. мисвокни таҳорат қилишдан аввал қилиш жоиз. Таҳоратда оғиз юваётган пайтда қилиш суннат. Валлоҳу аълам!