Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух ! Бир танишим эридан ажраган. Энди турмуш қурмоҳчи бўлган бўлаже эри билан никоҳдан олдин бир марта зино қилиб қўйибти. Энди улар нима қилишлари керак. Танишим қилган ишидан қаттиқ афсусда. Агар хомиладор бўлиб қолса нима қилиши керак? Олдириб юборса бўладими? Шу ҳақида батафсил маълумот бериб тўғри йўл кўрсатсангиз илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Бу гуноҳини сатр қилсин. Аллоҳга қаттиқ тавба қилсин! Бир умр бу гуноҳини кечирилиши пайида бўлсин. Шу алоқадан бола бўлса, валади зино бўлади. Боласини олдириш борасида биз фатво бера олмаймиз. Буни ўзи ҳал қилиб масъулиятини ўзига олсин! Валлоҳу аълам.