Ассалому алайкум! Яқинда Умра сафари чоғида Мадина шаҳрига боргандан кейин ҳайз кўриб қолдим.Элликбоши маслаҳати билан шу ерда ғусул қилиб ,ният қилиб Маккага йўл олдим.У ерга борганда узурим тугашидан 3 кун олдин ювинганимда сочимни соч ювучи воситадан фойдаланиб ювдим. Ҳайзим 8 кун давом этди ва у тугагандан сўнг ғусул қилиб умра амалларини бошладим.Саволим шуки,ғусул қилиб умра амалини бошлашдан олдин сочимни ювушда фойдаланган воситам мумкин эдими? Ёки мен хато қилдимми? Хато қилган бўлсам жазоси, амали қандай?
– Ва алайкум ассалом! Хушбўй воситадан фойдаланган бўлсангиз, қўй сўясиз. Валлоҳу аълам!