Ассалому алайкум Опажон уйида фарзанд тарбияси билан машғул муслималарга далда бўлиб, маслаҳатларингиз-у вақтингизни аямаётганингиз учун Аллоҳ Рози Бўлсин Сиздан Опажон! Анчадан ёзишга имкон тополмаётгандим. Аллоҳнинг Инояти билан имкон туғилди шукур. Сабаби Ҳўжайним руҳсат бермаяптилар. Нима эмиш жуда берилиб кетаётганмишман. бинти содиқ каналидан ҳам ўчирдилар. Қамалиб кетасасмиш онлайн ҳатмимни кўриб, кулдимам. ҳа ҳидоят Аллоҳдан экан.қанчалик тушунтирмайин фойдаси йўқ. калтак ҳам едим. бу каналлар Сизникилигини айтсам ҳам фойдасиз. Намозларимни тўлиқ ўқишни бошлагандим қайнонам келиб, ҳар хил азоблар бериб, хотининга айт намозини камайтирсин деб марални азоб бериб, намозим ҳам қолиб кетди. Нимани ки ирода қилсам қаршиликкқ учриман. 11 йилдан бери аҳвол. Ҳўп нима керак, мана дейдиган одам йўқ. Опажон баҳтимга шайҳ Ҳазратларининг китоблари бор. Уларниям чўнтагларидан пул ўғирлаб йиғиб, барибир бермайдиларда сўрасам, ҳилол нашрга бориб сотиб оламан. қалбим ором олиб, интиладиган масканим. Ўзим Ҳоразмданман ота онам қариндошлақ ўша ерда. биз тошкентда яшаймиз шукур! Уйда ўтириб сиқиламан. ўзим олий маълумотли инглиз тили ўқитувчиман. ҳеч қаерда ишламаганман. орзуларим кенг, шижоатлиман, йиллар давомида сўлиб ҳам кетди. яшаётган муҳит носоғлом бўлса, орзулар ҳеч ушалмас экан. Ҳеч нарсага беъэтибор бўлолмайман. асабларим таранг. инсонларга нисбатан ишончом йўқолган. Ҳеч кимдан яхши гумон қилмайдиган бўлганман. қизлигимда беғубор, 1 гапириб 10та кулардим. энди эса... Лекин олдинги ҳолатимга, иймон тўла ҳаётга қайтишни истайман Опажон. Ҳоразмда аёллар жуда айниган. ҳаёсини Россияда ташаб, ўша ерда қолиб кетисгган. фарзандлар қаровсиз, қизларда, келинларда ҳаё йўқ, эркакларда ор, ҳамият қолмаган бутун тўда алкашлар. айниқса янги келинлар... бунга нима сабаб, албатта динсизлик. Аллоҳни унитишган Опажон. Нима ҳалол, нима харом билисмиди, билишниям исташмиди. уйимиз ёнига Республика Хотин-Қизлар Қўмитаси кўчиб келди. Аллоҳ кўнглимга солиб, ўша ерга ишга тушишни орзу қилдим. барча аёлларни олдинги, биз ёшлигимиздаги каби ҳаёсини қайтарсам. Яна бошларига рўмол олиб дунёни тебратишса қани эди. Орзуларимдан бири аёлу эркакларни жамиятдаги айниқса оиладаго ўз ўрнини топишига ёрдамлашсам қани. Яна энг катта орзуйим сизларнинг руҳсату дуоларингизни олиб, Ҳазратимизнинг китобларини инглиз тилига таржимиа қилсам эди. Жамиятга нисбатан айниқса, оилаларга бефарқ бўлолмайман. Буни аввало ўз оиламдан бошлашни ҳоҳлардим. лекин буларнинг бари ҳом ҳаёл бўлиб қолмаслиги учун руҳий мадад етишмаяпти. Чунки биринчи руҳимни туширадиган инсоним хўжайним. Ўзлари банкда юқори лавозимда ишлашларига қарамай оми инсонларга ўхшаб, тушкунликка тушушимга сабаблар. Опажон маслаҳат беринг илтимос! Мақсадларим сари олға интилишим учун ёрдам беринг. Сиздан бошқа ҳеч кимга айтолмасдим.
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ мадад берсин сизга! Ҳидоят Аллоҳдандир. Бу сабрларингизга улуғ ажр оласиз, иншааллоҳ. Имкон бўлса, ўзингиз айтганингиздек бирор ишга киринг. Яхшиликнинг тури кўп. Бошқаларга манфаат келтирадиган ишлар билан шуғулланинг. Аллоҳдан ноумид бўлманг. Ўзига осон, бир зумда истаган бандасини ҳидоятга бошлаб қўяди. Валлоҳу аълам.