Чилла Ёсин ўқилиши

07:29 / 16.12.2019 | Medina | 1010
Ассалому алайкум. Илтимос, Чилла Ёсин қандай ўқилиши ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Бир кунда 40 мартта ўқиладими ёки 40 кун 1 тадан бошлаб 40-кун 40 та ўқиладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Таомулга кўра бир кунда 40 марта ўқилади. Бир неча киши бўлишиб олиб ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.