Ўзи истамай ранжитишнинг ҳукми

18:04 / 16.12.2019 | Qalbimda_imon | 1190
Ассалому алайкум. Маълумки, инсонларни ранжитиш, дилини оғритиш гуноҳ. Бир инсон бошқа бир инсонни ўзи истамай ва билмаган ҳолда хафа қилса, ранжиган инсон ҳам буни унга айтмаса, табиийки, у билмайди. Билмаганидан кейин, кечирим сўрамайди. Ранжиган инсон эса қалбида сақлаб юраверади. Бундай ҳолатда ҳам инсон гуноҳкор бўладими?
Ҳамманинг савияси хар ҳил. Кимдир хафа бўлишга арзимайдиган гапга ҳам хафа бўлаверади. Бундай ҳолатда-чи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Шу сабабдан одамалар бир бирларидан тез тез розилик сўраб туришлари лозим. Валлоҳу аълам.