Қизимга сунъий тиш қўйдирсак, қандай бўлади?

06:43 / 16.12.2019 | Nargizxon | 937

Ассалому алайкум. Аллоҳ таоло илмингиз зиёда қилсин. Қизим 16 ёшни тўлдирди.  4 ёшида сут тишига пломба қўйдирган эдик. Энди ўша доимий тишлари умуман қайта чиқмади.  Жами 21 та тиш чиққан. Юзи, лаб ва оғиз атрофи кичрайиб бормоқда. Чиқмаган тиш жойлари турибди. Ҳозирги ёшида оғзини тўлдириб сунъий тиш қуйдирсак бўладими? Илтимос, маслаҳат беринг.

Шифокор:

Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат тиббиётда адентия дейилади. Сизнинг қизингизда қисман адентия  ҳолати кузатилмоқда.  Одатда ўғил болаларда 18, қизларда эса 16-17 ёшда жағ суяклари тўлиқ шаклланиб бўлади. Шу сабабли 16-17 ёшгача ечилувчан ва ечилмайдиган тиш протезлари қўлланилса, бу ёшдан кейин дентал имплантант қўйдириш мумкин. Стоматолог-ортопедга , ортодонтологга мурожаат қилинг.