Кайнона ва келин

03:42 / 01-fevral | Doniyor Xoshimov | 569
Ассалому алайкум! Турмушга чикканимга 4ой булди. Кайнона Кайнотам билан 1ойдан сал купрок бирга яшадик. Кейин турмуш уртогим укишлари сабабли Россияга келдик. Доим хабарлашиб гаплашиб турар эдик.
2-январ куни телефон килган эканлар бизда интернет узилиб колганлиги сабабли курмабмиз. Интернет тикланиши билан телефон килдик аммо телефонларига тушолмадик узлари кайтарадилар деб уйладик. 4-январ куни телефон килиб турмуш уртогимга хотинли булиб ота она керак булмай колдими ва яна шунга ухшаш гаплар билан урушдилар, мени хам емонлаб хотинингни бу ерга жунатвор дедилар. Хозир 4хафталик хомиладорман нима килиш кераклигини билмай колдим. Мен кетсам турмуш уртогим 8ойдан кейин узбга борадилар. Бу холатда нима килсам тугри булади. Кайнонам айганларини килмасам гунохкор булмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Эрингиз билан бирга туринг. Валлоҳу аълам!