Ассалому алайкум! Ижоза фақат Қуръонни тўлиқ ёдлаганларгагина бериладими ёки тажвид қоидалари, ҳарфларнинг сифат ва махражларини мукаммал ўрганиб, ўқий оладиганларга ҳамми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ижоза Қуръони каримни тўлиқ ёд олган кишига берилади. Тажвид илмига хос “Жазарийя” ва “Туҳфатулатфол” каби назмларни ёдлаб ўрганганларга ҳам ижоза берилади. Валлоҳу аълам.