Ассалому алайкум! Мен тиббиёт институтида 4-курс талабасиман тиббиёт сохамни жуда яхши кураман шу билан бирга бизнесга жуда кизикаман
Альхамдулиллах ўзига тўк оилада катта бўлганман,отам илм олаётган инсон агар пулга эхтиёжи йўк бўлса яъни пул билан етарли даражада таминланаётган бўлса ишлаши бизнес ва шунга ўхшаш нарсалар билан шуғулланиши жоиз эмас олаётган билиминга таъсир килади Аллох ундай инсонни хор килади дейдилар
Мен интернетдан бу хакида излаб топа олмадим ва сизларга савол йўллашимни отамга айтдим агар улар жоиз дейишса бизнес билан шуғулланишинга рухсат бераман дедилар
Саволим шундан иборатки мен илм олиш билан биргаликда кичик бизнес билан шуғуллансам гунохкор бўлиб коламанми?Жавобингиз учун олдиндан рахмат.Аллох таоло илмингизни бунданда зиёда килсин!
– Ва алайкум ассалом! Илмга халал қилмаса жоиз. Аммо бундан кўра илм билан янада чуқурроқ шуғулланган афзал. Валлоҳу аълам!