Қуръонни эшитганда қайтариш, ёки васвасада бўлиш

22:19 / 31-yanvar | Xayriniso Otaullayeva | 205
1) Ассалому алайкум! Устоз, Хайзлик пайтида Қурон оқиш мумкин эмас деб эшиткандим. Бу пайтда лекин тинглаб турган яҳши деб жавоб берган экансиз бир саволга. Лекин тинглаганда тил билан ёки қалб билан ҳам айтиб турсачи, болаверадими?

2) Ва яна мен бундай пайтда жудаям Қурон оқишни, юрагимга босични, опишни ҳоҳлаб қоламан, аммо ушлаш мумкинлигини билам. Аммо нимададур ушлаб опсам ёки қалбимга боссам ҳам боладими?

3) Яна шундай пайтда Қурон оятларидан олинган дуоларимни оқисам боладими?
Илтимос устоз жавобингизни кутиб қоламан, бундай пайтда россаям шунақа васвасага оҳшаб қоламан устоз, қалбим бақириб йиглагиси келиб копинча
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Тил билан эмас қалбда тиловат қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!