Бола гигиенаси

07:35 / 21.12.2019 | anvardilrabo | 980
Ассалому алайкум. Танишимнинг саволи билан мурожаат қилмоқдаман.
Ассалому алайкум. Менинг 3нафар фарзандим бор. 14 ёш қизим, 10 ва 3 ёшли ўғилларим. Ҳозир мени кўпроқ катта ўғлим билан муносабатларимиз ҳавотирлантиряпти. Ўғлим озодаликка риоя қилмайди, ҳожатдан кейин қўл ювиш, тишларининг тозалиги, ёки таҳоратли ҳолда ухлашга эътиборсизлик қилмоқда. Ўқиш масаласига келсак, жуда кобилиятли бола, аммо ортиқча рағбати йўқ. Назаримда ҳамма муаммоларимиз замирида дангасалик ётибди. Психологга мурожаат қилганимизда муаммо асосан менда эканини, болани ҳаддан зиёд назорат қилишимни, унга хар бир нарсани эслатиб туришга одатланиб қолганини, болага эркинлик беришим зарурлигини айтдилар. Шундай қиляпман ҳам. Алҳамдулиллаҳ, дарсларини мустақил қилишни бошлади. Аммо гигиена масаласида ҳамон ўша аҳвол. Психолог бунга эътибор бермаслигимни, аксинча муаммони қўйиб юборишимни, онг ости билан ишлаб ўзимга болам озодаликка риоя қилишини сингдиришимни маслаҳат бердилар. Аммо, ҳожатдан қўлларини ювмай чиқиб келганини кўрсам жим туролмайман, кўчадан келиб овқатга ювилмаган қўллар билан ўтиришин
и қабул қилолмайман. Эҳтимол бу жуда майда гапдек туюлиши мумкин, аммо жисмимизга кираётган луқманинг покиза бўлишига динимиз тарғиб қилади. Ҳадислардан, ҳаётий мисоллардан ўқиб насиҳат қиламан, тушунтираман, аммо бефойдадек. Эслатма олганда ҳам ювдим, деб ёлғон гапиради, тез жаҳли чиқиб кетади. Муаммога қандай ечим топишим мумкин?
Педагог:
Ва алайкум ассалом!
Бу масалада психолог маслаҳатига амал қилишни тавсия қилган ҳолда қуйидагиларни қўшимча қиламиз:
1. Кечқурун ухлаганида Қуръон сураларини ўқиб боши, елкаларини меҳр билан силанг ва чиройли дуо қилинг. Балки қайсидир куни ўзини ухлаганга солиб ётганида эшитиб унинг ҳам меҳри уйғонар...
2.Ўғлингизда жуда кичик ютуқ бўлса ҳам эътироф этиб, мақтаб қўйинг. Шу орада бошқа фарзандларингизни ҳам эътибордан четлатманг. Уларда солиштириш бўлади.
3. Қизингиз, 3 ёшли ўғлингизга Қуръони карим суралари, Аллоҳнинг 99 исмларини ёдлатинг.
3. Ўзингиз намозларингизда фарзандларингиз ҳаққига дуо қилинг.
4. Хонадонингизда Қуръон, намоз ўқилса, иншааллоҳ шайтон яқин келолмайди. Аллоҳ хоҳласа ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади.