Намозда ният

13:29 / 20.12.2019 | anvardilrabo | 970
Ассалому алайкум! Намоз ўқишдан аввал ният қилганда бир нуқтага қараб қилиш шартми ёки бошқа жойга қараб ният қилиб, намозга киргандан сўнг битта нуқтага қараб ўқиса бўлаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ниятни бир нуқтага қараб қилиш шарт эмас. У намоздан ташқари ҳолат. Назар намоз ичида муроқаба қилинади. Валлоҳу аълам.