Ассалому алайкум! 1 ёшу 4 ойлик ўғлим бор, алҳамдулиллаҳ. Жуда кам ухлайди. Қўйиб берса кечаси соат 2-3 ларгача ҳам ухламай юраверади. 5 ёшгача болани уриб бўлмаслигини биламан, аммо кечаси урушиб, бироз урмасам ухламайди. Ўзим ҳам уришгим келмайди, аммо мажбур бўламан. Тез-тез дам солиб тураман. Фарзандим тарбияли, қори бола бўлишини, Исломга хизмат қиладиган бола бўлиб вояга етишини хоҳлайман.
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз ўз вақтида ухлаши учун хонадонингиз тинч, осойишта бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг.Телевизордаги жунбушга келтирадиган овозлар кундузи бўлса ҳам ёш боланинг асабига қаттиқ таъсир қилади, бола безовта бўлади. Фарзандингиз ухлагунича ҳамма чироқларни ўчиришни унутманг ва Қуръон оятларини ўқиб дам солишда давом этинг.