Оила

20:36 / 07-fevral | Asal | 329
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Кеча Завжимга "уйда кўп бекор қолиб кетяпсиз телефон титиб, шунга кетган вақтизга кўчага чиқиб ишласез бўладику, қачонгача қайнапамдан пул оламиз. Деп қаттиқ гапириб қўйдим. Жудаям қаттиқ жаҳллари чиқди энди мен бн гаплашмияптилар. Айтингчи мен эримга пул масаласида ишлаш ҳақида гап очишим керакми ўзи. Агар айтмасам Жуда ишламияптилар бекор ўтирадилар. Қайнапам биз бн яшайди турмушдан қайтган ула яхши топади мени контрак пулимниям қайнапам тўлаган
Мен эрим пул топишини ҳаракат қилишини хоҳлайман холос. Мени айбимми шу гапни гапирганим учун энди кечирим сўрашим керакми. Ўзи ҳақиқитни тан олмияпти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гапириш айб эмас. Фақат гапириш услубини тўғри танлаш керак. Норозилик ва аччиқ билан гапирса, эркак одамга ёқмайди. Мулойимлик, самимият ва хайрихоҳлик билан гапириш, табдирини билиш лозим. Валлоҳу аълам!