Ассалому алайкум!
Мен Қурон ёдлашга тушдим. Аммо чет элда бўлганлигим учун устозим йўқ, интернетдан тинглаб ўрганиб ёдлаябман. Аммо тафсирни ўқимасам ёдлашим қийин. Албатта ҳайз вақтимда ёдлашни тўхтатябман аммо бу вақтда тафсири ҳилол мутолаасини қилсам бўладими?
Бинту Содиқ каналида бу саволга жоиз деб жавоб берилган экан, муслимаат.уз каналида эса жоиз эмас таржимани ҳам тафсирни ҳам покланиб ўқиш керак дейилган экан балки мен нотўғри тушунгандирман.. иккиланиб қолганим учун яна сизни безовта қилиб бу саволни бериб қимматли вақтингизни олдим ҳаққимга дуо қилиб қўйинг устоз илмим зиёда бўлсин токи бу йўл устозсиз мен учун жудаям қийин бўляпти. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин жавоб учун рахмат.