Боғчага бериш

08:15 / 22.12.2019 | Hadichabonu | 801
Ассалому алайкум. Акамнинг 2 ярим ёшли ўғли бор, жуда ювош, шўхлиги ҳам юмшоққина, бировга озор бермайдиган бола. Исми Абдураҳмон. Акамлар жиянимни боғчага беришни ният қилишяпти, лекин кўзлари қиймаяпти. Боғчага кўника олмайди, жуда ювош, деб фикрларидан қайтишяпти. Илтимос маслаҳат беринг, боғчага бериш керакми ёки йўқми?
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Жиянингизни боғчага берганингиз яхши. Чунки бола жамоада юриб улар билан бирга мулоқотда бўлишни ўрганади, тартибда бўлади. Боғчдан келганда уйда ҳам биргаликда турли ўйинлар ўйнаб, рангли, расмли китоблар билан шуғулланиш лозим. Аллоҳнинг 99 исмлари, қиқа сураларни, дуоларни ҳам ёдлатишни маслаҳат берамиз.