Бўйимни қандай ўстирсам бўлади?

04:26 / 23.12.2019 | فطمة | 846

Ассалому алайкум. Бўйи узун, қадди қомати келишган қиз бўлиши истайман. Қадди қоматим чиройли, лекин бўйим пастроқ. Қандай табиий воситалардан фойдалансам, бўйим ўсади?

Шифокор:

Ва алайкум ассалом. Бўйингиз тана вазнингизга мутаносиб бўлиши керак. У бир қанча омилларга боғлиқ . Энг кучли омил  бу ирсият ҳисобланади. Қолган омилларга ташқаридан таъсир қилиш мумкин, аммо ирсиятни ўзгартириб бўлмайди. Маслаҳатим, оила шифокори ва эндокринолог кўригига чиқиб, маслаҳатларини олинг, рационал кун тартибига риоя қилинг. Спорт турларидан бири билан мунтазам шуғулланинг.