Кўк доначалар

11:50 / 16 январь | Hidirova | 166

Ассалому алайкум! Хурматли устозалар .Оллохим вактларингизга барака берсин. Саволим шуки, нега́дир тиззаларим атрофида кук доначалар пайдо булияпти худди лат еганга ухшаб .Босиб кураман баьзиси огрийди, баьзиси билинмайди ,лекин утириб турганимга куп карсиллаб кетади .Нима сабабдан экан деб уйлайман.? Катта рахмат Охират неьматларининг энг гузалини эгаси булинг!!!

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Тери остида майда гематомалар бўлиш эҳтимоли бор, ўша соҳаларни уриб олиб эслолмаётган бўлишингиз мумкин. Геморрагик васкулитниям истисно қилиш керак,гематолог кўригига боришингиз тавсия қилинади. Травматолог кўригига ҳам боринг, тиззангизни кўриб, текширувлардан ўтказишади, натижаларга қараб ҳулоса қилишади. Кўриб, текшириб сабаби топилади. Валлоҳу аълам!