Ассалому алайкум! Устоз ман жуда мушкул аҳволда қолдим. Уйимизнинг коп қисми кредитга қурилган бу ердаги нарслардан фойдалангим келмайди. Оила аъзоларим ва ўзимнинг ҳам топадиган пулимдан шубхаланаман. Сабаби ҳалол ҳаром маслаларида илмимиз ёқ. Ҳалол ва шубхасиз ризқ топишни жуда хоҳлайман.Нима қилишни билмаябман. Ишлатиб юрган телефоним кийимим деярли ҳаммаси оша пулларга келган. Бирор давлат ишида ишлай десам паспортда ҳижобда эмасман дипломим ҳам таниш билиш қилиб олинган. Қандай ишда ишлашни ҳам билмай турибман. Иш берувчи иш жойини кредитга қурмаган болса ҳам айнан нимадан топганини билишим керакми. Афсуски илимсизлик сабаб жамиятимизда коп ҳолларда ҳаром шубҳа аралашиб қолиши мумкин .бировнинг ҳақлари ейилган болиши мумкин. Маслаҳат беринг қандай жойда ишласам экан. Ҳозирча аввал топган пулимга олган кийимларимни кийиб туриб кейин ҳалол пулга олсам боладими иш излаш вақтида ҳам озроқ пул кетиши мумкин. Жуда тушкунликдаман.. Жавоб учун олдиндан рахмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Васвасага берилмасдан ҳалол касб бўлса мутахассислигингиз бўйича муносиб ходим бўлиб ишланг. Ҳалол ва муносиб ишласангиз топганингизни ҳаром дейилмайди. Бинони қандай қурилгани ёки раҳбарни қандай одамлиги билан бошингизни қотирманг. Валлоҳу аълам!