Гепатит А парҳези давомида рўза тутсам бўладими?

22:44 / 16 январь | Gavhar | 100

Ассалому алайкум! Мен ноябр ойида Гепатит А касаллигига чалиндим. Ёшим 15 да. Касалликдан тузалгач, 6 ойлик парҳез тутишим керак. Парҳез эса Апрел ойининг охирларида тугайди. Бу 6 ой ичида Рамазон ойи ҳам бор. Ушбу касаллик билан оғриган беморлар айтишига қараганда рўза тутиш таʼқиқланар экан. Мен бу гапларни дин ва тиббиёт муассасаларидан эшитишни хоҳладим. Айтингчи, менга рўза тутиш таʼқиқланадими? Жавобингиз учун олдидан раҳмат! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сизга бу ҳолатингизда рўза тутиш тавсия этилмайди , касалликдан тикланишни кечиктириши мумкин. Валлоҳу аълам!