Ассалому алайкум! Мени қийнаб келаётган саволларим бор эди.
1) интернетда қийналган ёки даволанишга пули юқ болалар учун эримдан рухсат сўрамай ойлигимдан уларга эҳсон қиламан шу нотўғрими? Эҳсон ҳисонланмайдими?
2) ота онамни инШаАллоҳ Умра зиёратига юбориш учун ойлигимдан 100 минг 50 минглаб пул йиғаман эримга бу ҳақида айтмаганман бу ҳам ҳаромми?
3) иймонимни мустаҳкамлаш учун Муниса Раҳимжановнанинг онлине Барокатли Бомдод ва Ислоҳ дарсларига ойлигимдан пул утқазиб қатнашмоқчиман лекин бу ҳақида эримга ҳали оғиз очмадим. Нима қилсам тўғри бўлади?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ўз шахсий мулкингиздан эҳсон қилишингиз жоиз. Бунга эрдан рухсат олиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!