Ассалому алайкум! 3 фарзанднинг онаси ман ,қушнимга келин буганман ,турмуш ўртоғим ота уйимга чиқишимга рухсат бергилари кемийди ,икки оиламнинг алоқалари яхши,
Рухсат бермасликларини сабабини сўрасам қадрим қолмас эмиш чиқвирсам ,хадеб чиқвурмиман узумдан ,фарзандларимдан ортиб ,нимадир еғин билиб қолса 1-2 ойда шунда хотиржам чиқишим мумкин шунда хам ,турмуш ўртоғимни овқатлантириб ,ишга кузатиб абетларда чиқаман,ишдан қайтганларида чақириб оладилар яна
Отам узоқдан келганларида ,ва укам чет элдан меҳмон бўлиб 1 ойга келганида кетма кет рухсат сўраб қолишим мумкин шунда хам бир пасга туриб чиқишга ,рухсат бермайдилар борадиган жойим шу ота уйим бошқа жойга умуман юбормайдилар ,амма тоғаларимикига умуман бормийман йиллар буп кетади бормаганимга ,майли шундаям розиман
Аллоҳ учун итоат қиламан ,Аллоҳга ҳамд этиб ,оз еғлаб узимни овутаман ,илтимосим
Фақат шу жигарларим келганида хотиржам рози билиб рухсат берсалар булди эди ,
Қандай йўл тутсам бўлади шу пайт рухсат бермасалар
Дилим оғриб қоламан ,жавобингиз учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ота онани ҳафтада бир марта кўришга ҳаққи бор аёлнинг. Қариндошлари билан эса силаи раҳм алоқаларини қилиб туриш керак. Буни тадбирини қилиб, яхшилик билан тушунтиринг. Сизнинг гапингизни олмайдиган бўлса, бошқаси насиҳат қилсин. Валлоҳу аълам!