Ҳайздан аввалги қон

03:01 / 08-fevral | Gulbahor Nazarova | 190
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Ҳурамтли устозлар. Узурли куним 30 кунлик сиклда. Ҳар ой узрли санадан 15 кун утиб покланганимдан кейинги 8 9 кундан кейин жигарранг ажралма келишни бошлиди оз оз бир кун келса эртасига йу‘қ шифокорга куринганман у гармонлар бузилгани ёки ҳомиладорликдан сақланиш воситаси ёқмаётганидан деб айтди. Шу кунларда ман номозлардан тухтаб турмуш уртогимни хохишларини ҳам бажара олмиман бу холатда гуноҳидан қурқаман. Ман хозирги холатда бугун 17 январҳам ҳудди шунақа ажралма келяпти ман покланган куним 7 январ яна узрли бу‘ладиган куним 30 январ энди ман номоздан ҳам боя айтганимдек турмуш уртогим ҳоҳишларига ҳам иккиланиб қоламан илтимос бу ҳолатда жавобларни у‘қиб чиқтим бу вақт яқинлик қилмасликни маслаҳат бергансизлар лекин манда узрли ҳолатимга ҳали яна 13 кун бор ва келадиган ажралма тулик кон эмас жигарранг ва 1 кун келса кечга келмаслиги мумкин мани тахоратим ҳам иккилантиради узр бу масалада сизлардан бошқа одамдан жавоб ололмасдим айбга буюрмаслигингизни сурардим саволим холатиндан келиб чиқиб ибодатим ва турмушимга ҳам маслаҳат берсангиз Аллоҳ рози бу‘лсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам! https://muslimaat.uz/maqola/28407