Илм олиш

04:04 / 13-fevral | Muhiddinova Munisa | 342
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ устоз
Бир масалада фикрингиз ва динимиз ҳукмини билмоқчи эдим яъники, аёл-қизлар илм олишда баъзи бир пайтларда уй юмушларига кам эътибор бериши қай даражада тўғри? Илм олиш, кўпроқ ўқишга вақт ажратиш ниятида уй юмушларини қисман тарк этишлик мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунда аввало илмнинг турига қаралади. Ўрганилиши фарз ёки вожиб илм бўлса, уни муқаддам қўйилади. Шунингдек ишларнинг турига ҳам қаралади. Бошқаларнинг ҳаққи, бажарилиши шарт бўлган ишларни тарк қилиб бўлмайди. Ортиқча ишларни тарк қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!