Ассалому алайкум! Мен турмуш óртогим рухсатларисиз ҳам óзимни шахсий пулимга ,óзим учун буюмлар ҳарид қилсам бóладими уйимиз атрофидаги дóконлардан?
Óзлари менга керак пайтда пул ажратмайдилар,шахсий пулимга олишга рухсат бермайдилар(ота-онам ҳайитда берган пуллар,Олх да сотган ота-онам.олиб берган ва менга мос келмаган бази буюмлар пули).Қачон пул ажратсам шунда оласан,ҳозир бу зарур эмас,бусиз ҳам яшаса бóлади дейдилар. Менга нарсалар сотиб олиш учун пул беришлари ёдларидан чиқиб кетади. Қачон ойликлари чиқади ва қóлларида пуллари бóлади буни ҳам айтмайдилар. Ойма -ой пул берадиган ишда юқори лавозимда ишлайдилар.
Менга кийим-бош,ошхона жиҳози керак бóлади ва йóқлиги учун қийналаман. Кийимларни эса менга ёққан ва кераклиги учраган пайтда ололмайман ва кейинчалик ёдларига тушиб пул берсалар(камдан-кам бóлади бу), менга мос,нарҳи ҳам қулай буюм йóқ бóлади, яна қидираман,вақтим кетади чарчайман.Кам буюм сотиб оламан. Турмушимизга 10 йилдан ошди,авваллари умуман пул сорамас эдим,чунки қайнонам пул сóрама деб буюрардилар. Ота-онам қилиб беришган кам кóстимни. Ота онангга ҳам айтмайсан,эрингдан ҳам пул сóрамайсан деб буюрардилар. Ишлашимга ҳам рухсат беришмаган, касбим ҳамшира ва чевар.Уйда чеврачиликка ҳам рухсат бермайдилар. Уй ишлари,бола тарбиясини ҳам тенг қила оламан.
Эрим ва қайнонам - ҳеч кимдан сóрамайсан,борига кóнасан,биздак катта бóлганингда ҳоҳишларингни қилаверасан дейишади. Қандай бундай яшаш мумкин,қийналаяпман.
Аввалги бази бир саволлар жавобини эримга юборсам - МЭН ТАН ОЛМАЙМАН деб жавоб берганлар.
Óзлари танийдиган бирор исломий савол-жавоб қиладиган илмни инсонга борайлик десам уни ҳам қилмайдилар. Тақволи исломий инсонлар эрим. Ёмонлаш ниятида ёзмадим,ечим тополмаяпман,шунинг учун тóлиқроқ ёздим.
– Ва алайкум ассалом! Шахсий пулларингизни истаганингизча ишлатишга ҳақилисиз. Буни эрингиз ёки бошқа ман қила олмайди. Валлоҳу аълам!