Умра сафарида ҳайз

22:47 / 11-fevral | Ferangiz Nutfullayeva | 291
Ассалому алайкум! Мадиндан Маккага келаятганда, Мийқотда эҳром кийиб, умрага нийят қилгандан сўнг, меҳмонҳонага етиб келганда таввофдан олдин ҳайз бошланиб қолса, эҳром бузиладими? Эҳромни янгилаш ( эҳромда кийилган кийимларни ювиб, Оиша онамиз масжидъларида қайта умрага нийят қилиш керакми) ёки ўша эҳром ҳайзъдан покланиб нийят қилмасдан таввофга киришиш керакми? Ҳайз даврида эҳромли киши учун ҳаром бўлган нарсалар ҳам ҳаром бўладими? Ҳайз даврида эҳромга кийилган кийимни совунсиз ювса бўладими?
Жавоб учун олдиндан рахмат, устаза.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳром бузилмайди. Шунга қайта ният қилиб эҳромга кириш шарт эмас. Ҳайз ватида аёл эҳромда бўлади ва эҳромда ман қилинган нарсалар унга ман қилинади. Эҳромда бўлган ҳолатда ғусл қилиш ва кийимларни алмаштириш жоиз. Хидсиз совун ва тозалаш воситаларини ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам!