Маслаҳатингизни аяманг

10:50 / 30.12.2019 | Ozoda | 1164
Ассалому алайкум. Ўғлим 8 ёшда. Баҳолари жуда яхши. Математикадан аъло. Ментал арифметикасидан 2-ўрин олди. Ҳотираси жуда яхши. Шерларни, сураларни осон ёд олади. Доимо таҳоратли юришга ўргатяпман. Лекин ёзуви жуда ҳунук. Устозидан шуни деб дакки эшитамиз. Дафтарини тоза тутмайди. Хатоларини бўяб ёзади. Бирор бир хато қилса уни ётиғи билан тушинтириб бераман, ҳўп дейди. Лекин келаси сафар яна шу хатоси учун гап эшитади. Қайнонам ҳам бир хатони кўп такрорлаши юзасидан менга шикоят қиладилар. Мен секинлик билан хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилаяпман. Бу қайнонам ва ўғлим ўртасидаги тортишувларга сабаб бўлмоқда. Менга қандай маслаҳат берасиз? Ёки хато мендамикин? Ниманидир нотўғри қилаяпманми?
Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Педагог:
Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг қобилияти жуда яхши экан. Лекин ёзувда кўп хато қилиши ҳали чиройли ёзиш малакасини ўзлаштира олмаганидадир. Буни тўғри тушунтириб борсангиз, вақти келиб хатосиз ёзишга кўникма пайдо бўлади. Бу камчиликни катта муаммо қилиб қайнонангиз, ўзингиз уришаверсангиз, боланинг кўнглини совутиб қўйишингиз мумкин. Бу камчиликни секин асталик билан тузатиш мумкин, иншааллоҳ.
Ахир бежизга «Ҳар тўкисда бир айб», деб айтилмаганку. Иншааллоҳ ҳаммаси яхши бўлади.