Ассалому алайкум! Мени 9ёшли ўғлим бор. У мактабга кўпроқ пул олиб боргиси келади. Мактаби жуда яқин. Мен эса кўп пул беришни хоҳламайман. Кўпи 5минг ундан кўп бермаймиз. Бекорчи нарсалар олади. Бекорга сарфлайди. Қорни оч қолса иккита пирашка олса бўлади 5мингга. Ўқитувчиси ҳам болаларга кўп пул берманглар. Уйдан бирон нарса об келишсин дейдилар. Бугун дадасидан 5минг олди. Яна бувисидан ҳам 5минг олибди. Биттасини олиб қўйдим. Кайфияти бузилиб йиғлаб кетди. Дўстларим кўп пул олиб келади. Мени ҳаққим йўқми деди. Мен тўғри йўл тутдимми ёки йўқми? Шундай вазиятда мен нима қилишим керак? Боламга қандай тушунтирсам яхши. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчангизга кòп яхшиликлар берсин.
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингизни сиз дунёга келтирганингиз билан у алоҳида шахс, Аллоҳнинг яратган бандаси. Ўз дунё қараши ва ўз танловлари, ҳис туйғулари бор. Шу сабабли Қўлидан пулни олишдан аввал гаплашиб олиш ўринли бўлар эди. Бундан ташқари агар пули кўп бўлса, бирор мақсад қўйиб пул йиғишни ўргатсангиз фарзандингиз ўзини орзусидаги нарсасини ўз пулларига олади. Бу унга пулни бошқаришни ўргатади. Яна пули кўп пайтда ўзи учун саломатлиги учун фойдали нарсалар сотиб олишни ўргатиш ҳам пулни тўғри сарфлаш кўникмаларини шакллантиради. Бундан ташқари ўзингиздаги фарзандингиз билан боглиқ ҳавфсираш устида ишлашингиз керак. Ўғил болага босимни оширсангиз сиздан узоқлашади ёки келажакда қатъиятсиз, қарор қабул қилишга қийналадиган, мақсадсиз бўлиб улғайиши мумкин. Биз эса юртга, умматга фойдаси тегадиган, ақлли ва кучли шахсларни улғайтиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам!