Никох оилавий

02:28 / 06-mart | Zebo | 251
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки укам 7 йил аввал никох қурган,лекин аллохни изни бн 3 йил фарзанд бўлмади,кн икки томон келишиб шифокорга кўринишди.Келиним муолажалар олиш керак экан хамма муолажаларни олди, 2 марта хомила бўлди иккаласида хам 5 хафталикда нобуд бўлган, охирги хомила октябр ойида нобуд бўлди.Шифокор сабабини билмаяпти сиздаям хўжайниздаям муаммо йўқ соғломсизлар деб айтипти. Саволим шуки онам бошқа кутмиман ажраштираман деб айтвотдилар,хозир келиним ота уйига кетган,шу вазиятда онам аралашишга хаққилари йўқ экан шу асослими йўқми билиб берин илтимос
Жавоб учун олдиндан рахмат Илмингиз бунданда зиёда бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эри хотинни бошқалар ажратишга ҳақли эмас, гарчи ота она бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!