Салавот

13:40 / 03-fevral | نزننة بنت رستم | 67

Ассалому алайкум! Саловат •УШБУ САЛАВОТНИ УКИГАН ИНСОН САДАКА САВОБИНИ ОЛАДИ: «Аллахумма солли ъала саййидина Мухаммадин ъабдика ва росулика ва солли ъалал муъминиина вал му-минаати вал муслимиина вал муслимаат». «Аллохим, банданг ва Расулинг Мухаммадга салавот юборгин. Мӯмин бӯлган эркак ва аёлларга, мусулмон бӯлган эркак ва аёлларга мархамат айла». •ФАРИШТАЛАР УШБУ САЛАВОТНИ САВОБИНИ ЁЗИШДАН ЧАРЧАЙДИЛАР: «Жаза-ллоху ъанна Мухаммадан соллаллоху ъалайхи ва саллама бима хува аҳлуҳ». «Аллохим, Мухаммад алайхиссаломни мукофотинг ила Энг юксак даражага етиштир» Ушбу саловотларни укиш жоизми, яни сахихми булар?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Айтиб юрса бўлади. Аммо уни қуйидагича қилиб тўғрилаб қўйдик. Жазааллоҳу ъаннаа муҳаммадан соллаллооҳу таалаа алайҳи ва саллама бимаа ҳува аҳлуҳ. Валлоҳу аълам!