Машина ҳайдашда маҳрамсиз бошқа вилоятга бориш

21:12 / 05 март | Muharramoy | 203
Ассалому алайкум! Узтоза мен кейинги йил ўқишга кираман ва шунда ота онам менга машина олиб беришмоқчи ўқишга бориб келгани. Мен Тошкентда ўқимоқчиман лекин мен бошқа вилоятдан ман шунда машинани маҳрамсиз ҳайдаши мумкин эмасми Маҳрамсиз Тошкентдан вилоятга бориб келиш Уйимдан Тошкентда бориш. аёл киши сафарга маҳрамсиз чиқиши мумкин эмаску
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, сафар масофаси бўлса. Валлоҳу аълам!