Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Устозлар савол такрор бо‘лса узр со‘райман бу то‘г‘рида жуда ко‘п савол жавоблар бор о‘қийман, лекин айни биздаги ҳолатнинг аниқ ҳукми ва ко‘нглимиз тинчиши учун жавобингиз зарур эди. Туққанимдан кн 6 7 ой ҳайз ко‘рмай кетдим, январнинг 27 чи кунида яна ҳайз кела бошлади одатим 8 кун эди, ҳомиладорлигимдан аввал, анча вақт ҳайз ко‘рмаганимга одатим ҳам о‘згардими билмайман, 8 куни пешин озроқ пушти нарса келди шу бн кечаси 11 12 гача ҳеч нима келмади, г‘усл қилдим, хуфтон, бамдодни о‘қидим. Бамдоддан кейин хо‘жайиним бн яқинлик ҳам қилдик чунки ҳеч нарса келмаганди, 9-кун эди. Пешин г‘усл қиламан деб о‘тирсам яхшигина қизил пуштисифат нарса келиб о‘тирибди. 10 кунгача келадиган ҳамма қон ҳайз дейилгани учун шу кун кечгача о‘қимай тураман дедим намозларни. Нима ё‘л тутишга ҳайронман, 10 кун кутиб г‘усл қилиб кн нима келсаям таҳорат бн намоз о‘қийманми ёки 8 кундан ошгани ун 2 кундаги намозлар қазосини о‘қийманми? Зикр аҳлидан со‘ранг сайтидан ҳам сизнинг сайтдан ҳам ко‘п о‘қийман савол жавобларни, ечимини биламан, лекин аниқ нима ё‘л тутишга иккиланиб о‘тирибман, бугун 9-кун таҳорат олиб намозларни о‘қиганим яхшими ёки яна 1 кун кутиб г‘усл қилганимми, анча вақт ҳайз ко‘рмаганимга одатим ҳам о‘згарганмикан деб аниқ ҳайз ко‘риш муддатимни ҳам билмай бошим қотган. Яна ёмони хо‘жайиним билан яқинлик қилганимизга бу ҳолатда гуноҳкор бо‘ламизми? Чунки 8-кун пешиндан эрталабгача ҳеч нима келмаганди мен тугадим деб о‘йлагандим, эркакларга ҳам қийинку 8 9 кунлаб кутиш, шунча сабр қилиб 9-куни яқинлашгандиларда улаям, шу кун пешинда пушти қизил аралаш суюқлик келдида, мен қо‘рқдим гуноҳ қилдикми деб энди ярим динор садақа қилишлари керакми ёки аввал одатим 8 кун бо‘лгани учун ва қарийб бир кун ҳеч нима келмагани учун тугадим деб яқинлик қилганимиз учун истисно бо‘ладими бу ҳолат? Аввал ҳайздан кейин оқ сарг‘иш нарса келарди шу сафар ҳеч нима келмаганига намозларим қазо бо‘либ кетмасин деб оқ нарса келишини кутмай г‘усл қилгандим. Жуда чалкаш вазият бо‘либ кетди, аниқ ечим бериб юборинглар, илтимос, ко‘нглим нотинч.
– Ва алайкум ассалом! Биз керагидан ортиқ жавоб берганмиз. Ўқиб, тушунишга ҳаракат қилинг.