Намозда зам сура

01:06 / 06-mart | Mnmmm | 58
Ассалому алайкум! Қидирув хизматидан излаб кордим лекин топа олмадим. 4, 3, 2 ракат намозларда зам сура қилиб узун сура ўқилса, намоз тугагунича охиригача тугатиб қойиш ккми, мисол учун 4 ракат намозда 1-ракатда Мужодала сурасини бошидан 2 та оят, 2-ракатда кейинги 2 та оят, 3-ракатда кейинги яна икки оят, 4 -ракатда кейинги 1 оят қилиб ўқиб тугатса, бу сурани охиргача тугатиб қойиш ккмасми ёки кейинги намозларда тўхтаб қолган жойидан давом эттириши ккми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Узун сурани охиригачи ўқиб тугатиш шарт эмас. Зам сура учун камида уч оят ўқилади ёки бир узун оят. Валлоҳу аълам!