Бошда кучли оғриқ, ғалати тушлар

06:04 / 06-mart | Dilrabo | 248
Ассалому алайкум! Менда бош оғриғи бўлиб кундан кунга кучайиб борарди чидаб бўлмас даражада дорилар ҳам тасир қилмай қўйганди. Тушларимда уйимизни ҳожатҳонани сувлари деворлари бўйлаб оқиб келётганини ора орада кўрардим қоп қора инсонҳам менга тикилиб турарди айрим тушларимда. Бир кун ҳожатҳонани тохалагунча катта сув турбаси ўтган жойни ҳеч сув қуйиб ювмаганимни ўйладим. Ўша вақтда ҳам бошимда оғриқ билан иш қилаётган эдим. Ўша турбани орқасига идиш билан сув қуйиб юва бошладим. Танамдан нимадир чиқиб кетгандек енгил бўлдим бошимни оғриғи шу заҳоти тўхтади бундан жуда ҳайрон бўлдим. Шу кеча тушимда бир ўғил бола менга қараб кулиб деразадан сакраб тушиб кетди. Уни тушимда одам эмаслигини билиб турардим. Мана бир неча ой бўлдики бошим оғримайди оллоҳимга минг шукур. Шунда бу сехрми ёки мен жинларни безовта қилиб қўйиб улар менга зарар берганми ёки бошқа сабаб? Шу саволлар ҳалигача менга тинчлик бермайди
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билади. Валлоҳу аълам!