Фарзанд тарбияси

14:35 / 06-fevral | Мадина Курбанова | 87

Ассалому алайкум! Мен 2 киз фарзандни онасиман катта кизим 4 ёш кичкинам 2 ёш иккаласи хам кайсар ва инжикрок тарбияда хатога йул куйяпман деб уйлайман уларни чиройли тарбия килишда нимадан бошлашим керак билмаяпман кандай йул тутсам? бирор китоб тавсия киласизми? болалар тилини топиб уларга хам она хам энг якин дуст булишини хохлайман дадаси каттиккулрок мендан хам куркиб катта булишларини хохламасдим.илтимос бир йуналиш курсатсангиз? Жавобиз учун олдиндан рахмат. Шу сайтни ташкил килганлардан Аллох, рози булсин.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Қизларингиз тарбиясига эътиборли эканингиз, муаммони олдини олишни исташингиз қувонарли ҳолат.
Фарзандларингиз аввало балоғатга етмаган гўдак эканини унутманг ва хатто ўзингиз ҳам уддалолмайдиган интизомни талаб қилманг.

Биз телевизорда ёки блогерлар саҳна кўринишида доимо озода, доим кулиб турадиган, нима деса ҳам ҳўп бўлади дейдиган, супер аълочи болаларни  кўрамиз. Кейин ўзимизни болаларимизга қарасак кийимларига бўёқ тўкиб юборгани, ҳовлида ўйнаб кийимларини лой ёки йиртиб ташлаганини, йиғлаган, урушган касал бўлган ҳолатларини кўрамизда сўнг мени болларимда нимадир "бошқача" деган ҳулосага келиб, ўз фарзандимиздан қониқмаймиз. Натижада кўп урушамиз, ўзимизда ҳам айбдорликни ҳис қиламиз. Талабларимизни ошириб юборамиз, уни меҳрини, қобилиятларини, шу кийимлари чанг лой бўлса ҳам мазза қилиб, олам-олам қувонч олаётганини, ўзича томорқадан чувалчанглар топиб бир кашфиёт қилаетганини пайқамаймиз ва ҳалиги суратдаги болаларни кўз олдимизга келтириб жазавага тушишимиз, бақириб урушишимиз мумкин. Кейин яна ўзимизни бошқара олмаганликда айблаймиз, қарабсизки болаларда ҳам қўрқув, айбдорлик, ўзидан уялиш кузатила бошлайди. Балоғатга етганида эса, хурсанд бўлмайдиган, хато қилишдан қўрқадиган, агрессив, одамови болага  айланган бўлади. Буни оқибатлари ҳақида гапирсак гап кўп, ҳулоса шуки, бола хато қилади, темпераментидан келиб шўхлик қилиши, қайсарлик қилиши, айтганини қилдиришга уруниши норма.  Бола кийимларини тоза сақлаш ҳақида ўйласа мазза қилиб эмоциаларга берилиб ўйнолмайди, ўз ўзини кашф қилолмайди. Тўғри бу дегани болани тозаликка, одобга ўргатмаслик керак дегани эмас. Ўйин вақтида эркин ўйнашсин. Кейин уйга кириб ювиниб энди ўзини тоза тутиши кераклигини ўргансин.  Шўхлик қилсин, айтганини ҳам қилдирсин аммо уйдаги  қоидаларни ҳам ҳурмат қилишни ўргансин.
Қачонки ақлий меҳнат оз бўлса, шўхлиги ошиб кетади. Шу сабабли ҳар куни нимадир ўргатинг. Бу бўлиши мумкин бошқа тилда ранглар, сўзлар, рақам таржимаси. Кейин қўшиш айришни ўрганса ҳар куни мисоллар ечиш орқали болани ақлини чарҳлайсиз, билим берасиз ва шўхлигини камайтирасиз. Адем Гунешнинг "Ёш бола деманг уларни" китобини тавсия қилмиз. Валлоҳу аълам!