Азон айтилаётган вақт Қуръон

16:31 / 08 март | Достон | 118
Ассалому алайкум! Азон айтилаётган вакт Куръон укиётган инсон масжидда булса, ёки уйида укиётган булса, масжидда намозга азон айтилса, укиётган жойидан тухтаб азонга жавоб кайтарадими? ёки оятни охирига етказиб кейин тухтайдими? Ёки азон айтилаверса Куръон укийверадими. Илтимос шу савол мени кийнаб куйди масжидда Куръон укиб утирсам азон айтилса нима килишни билмай коламан. Илтимос жавоб берсангиз
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиётган оятини охиригача ўқиб тўхтаб, азонга жавоб қилади. Азондан кейин давом эттириб кетаверади. Валлоҳу аълам!