Қазо рўзаларга каффарот

11:36 / 10-mart | Nasiba | 214
Ассалому алайкум! Менда 22 йиллик узрлик кунларим ва 2 йил фарзандларимни эмизган вақтимда тутолмай қолган Рóзаларим 288 кун экан. Мен бир маълумот эшитдим : "агар қазо бóлган рóзани кейинги Рамазонгача тутиб нериш шарт,агар тутиб нерилмаган бóлса гуноҳкор бóлади,агар рóза тутиб беришга монеълик кунлар(беморлик ва сафар) бóлмаган бóлса ва кейинги Рамазонгача тутмаган қазо кунлари ҳисобича бир мискин қорнини тóйдириши керак. " - деган,буни эшитиб иккиланиб қолдим.
Мен узоқ бемор ва сафарда бóлмаганман.
Саволим:

1.Қазо рóзаларимни ҳар йилгисини,кейинги Рамазонгача тутиб бермаганим учун гуноҳкор бóлганманми?

2.Ҳар бир кунига бир мискин қорнини тóйдиришим ва рóза тутишим лозимми? Ёки фақат ҳар бир кунига биттадан қазо тутсам кифоя қиладими?

Аллоҳ рóзи бóлсин сиздан, Раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундай гап йўқ. қазоларингизни тутиб берсангиз кифоя. Валлоҳу аълам!