Ақиқа хақида

11:32 / 10-mart | Дилфуза | 425
Ассалому алайкум!. Саволим акика хакида. Эшитишим бойича акикада сойилган хайвон еки курбонлик килинган хайвон эгасини киемат куни сирот копригидан олиб отармуш. Шу ростми? Киемат куни банданинг амалидан бошка хеч нарсаси болмаслигини эшитгандим. Агар киемат куни акикада сойилган хайвон эгасини сиротдан отишига йордам берса акика килишга кодир болмаган канчадан канча мусулмонларга нохаксизлик болмайдими? Яна саволим шундаки авваллари бола тугилганида курбонлик килишгану акика дейилмаган экан. Агар акика дейилмаган болсаю курбонлик килинган болса хам акика хисобланмайдими? Еши катта одам бошкаттан озига акика деб курбонлик килиши тогрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бундай маълумот йўқ. Сиротнинг устида ҳам ҳақ талашишимиз қолганди энди? Сиз бу ўринда кимни ноҳақликда айблаётганингизни ўзингиз тушуняпсизми? Аллоҳ таоло мутлақо адолатли Зот, охиратда ҳеч кимга нисбатан ноҳақли бўлмайди. Банда у кунда яхшиликка фақатгина Аллоҳ таолонинг фазли карами билан етишади, қилган амали билан эмас. Валлоҳу аълам!