Фарзанд тарбияси

13:24 / 14-fevral | Мадина Курбанова | 60

Ассалому алайкум! Мен 2 киз фарзандни онасиман катта кизим 4 ёш кичкинам 2 ёш иккаласи хам кайсар ва инжикрок тарбияда хатога йул куйяпман деб уйлайман уларни чиройли тарбия килишда нимадан бошлашим керак билмаяпман кандай йул тутсам? бирор китоб тавсия киласизми? болалар тилини топиб уларга хам она хам энг якин дуст булишини хохлайман дадаси каттиккулрок мендан хам куркиб катта булишларини хохламасдим.илтимос бир йуналиш курсатсангиз? Жавобиз учун олдиндан рахмат. Шу сайтни ташкил килганлардан Аллох, рози булсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг, улардек фикрланг ва бирга ўйинлар ўйнанг. Ўйинлар усули болани тўғри фикрлашга ва ўзида ижобий фазилатларни шакллантиришга сабаб бўлади. Инжиқлигини сабаби ўзингиз инжиқ бўлишингиз мумкин, чунки бола тиниқ сув кабидир, у ота онасининг феъл-атворидан ранг олади. Бағрингизни кенг қилинг, мулойим бўлинг, ғазабланманг, қизларингизни бир кунда 5-6 марта қучоқлаб пешонасидан ўпинг. Отасига ҳам шу тавсия қилинади. "Сизлар одобли, ақллисизлар! Сизлар билан фахрланаман. Сизларни яхши кўраман, борингизга шукр" деб кўп гапиринг. Тарбиянинг асоси меҳр эканлигини унутманг.  Валлоҳу аълам!