Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух ! Мен ажрашганман бир нафар фарзандим бор. Ҳозирда мени анчадан буён яхши танидиган йигит иккинчи ҳотинликка қўлимни сўраяпти. Лекин уйимдагилар қарши. Сени ташлаб кетади деб мендан ҳавотир олишяпти. Албатта бу табиий ҳолат. Лекин мен ҳам уни яхши биламан.Фарзандимга у оталик қилишига ишонаман.Бир тутинган опам бир бирингизни ёқтирсангиз сенга валийни розилиги шарт эмас деяпти. Мен нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабида валийсиз қилинган никоҳ дуруст бўлади. Сиз истихора қилинг. Натижасига қараб иш тутасиз. Уйдагилар нимага асосланиб ундай дейишяпти, шуни ҳам ўйлаб кўриш керак. Валлоҳу аълам.